Тошкентдаги «Бўрижар» жоме масжидига янги имом-хатиб тайинланди
Тошкент шаҳридаги “Бўрижар” (“Илонлик ота” маҳалласи) жоме масжидига янги имом-хатиб тайинланди. Кеча аср намозидан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов жамоатга Мирзатилло Алихоновни “Бўрижар” жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинлаш тўғрисидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг буйруғини ўқиб эшиттирган.

ЎМИ Матбуот хизмати хабарига кўра, Мирзатилло Алихонов бунгача Тошкент шаҳар “Тепа” жоме масжиди имом ноиби вазифасида фаолият юритган ҳамда қўшимча равишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Котибият бўлимида хизмат қилиб келади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби ва “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланган Ҳусниддин Абдукаримов Чилонзор тумани бош имом-хатиби ва “Бўрижар” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида фаолият юритган эди.
Мавзуга оид

13:14 / 05.03.2025
Санкт-Петербургдаги “кичик Самарқанд” ёхуд Бухоро амири қурдирган масжид ҳақида биласизми?

14:40 / 01.03.2025
Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларига бош имом-хатиблар тайинланди

19:16 / 11.02.2025
Бўрижар ёнида 30 га яқин кўп йиллик дарахтлар кесиб кетилди

17:08 / 30.08.2024