Lamborghini'ни ижарага олган британияликка тўрт соат ичида 33та жарима ёзилди

Фото: The National
Буюк британиялик йигирма беш ёшли сайёҳ Дубайда Lamborghini Huracan автомобилини ижарага олди ва тўрт соат ичида тезлик қоидасини 33 марта бузди. Полициянинг маълумот беришича, у машинани соатига 240 километр тезликда ҳайдаган. Бу ҳақда The National нашри хабар берди.
Saeed Ali Rent ижара фирмасининг маълум қилишича, улар суперкарни ижарага берганларининг эртаси куни жарима тўғрисидаги хабарномаларни олишни бошлашган. Умумий жарима миқдори 175 минг дирҳамни (47644 доллар) ташкил этган. Автомобилни икки кунга ижарага олиш сайёҳга олти минг дирхамга (1633 доллар) тушган.
Ижара фирмаси Lamborghini’ни жарима тўлаш масаласи ҳал бўлгунга қадар британияликда қолдиришга қарор қилган. Бунинг сабаби, автомобиль қайтариб берилган ҳолда компаниянинг ўзи тўлаши учун жарима компания номига ёзилади.
Мавзуга оид

13:39 / 26.02.2025
2024 йил жарималардан 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ тушди. Бу пуллар қаерга сарфланяпти?

12:38 / 25.02.2025
Ҳозирча камера ва радарларга тушганда ёзиладиган жарималар 12 балли тизимга қўшиб ҳисобланмайди

20:22 / 21.02.2025
Қайси қоидабузарликлар учун жарима балли ҳисобланади?

19:25 / 21.02.2025