Бермуд учбурчагида кемаларнинг йўқолиб қолиш сири ошкор қилинди

Фото: Getty Images
Саутгемптон университети олимларининг маълум қилишича, Бермуд учбурчагида кемаларнинг сирли йўқолиб қолиши сабабини аниқлашга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда Daily Star газетаси ёзмоқда.
Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, ушбу минтақадаги кемаларнинг оммавий қирғинига Бермуд учбурчаги ичида тез-тез пайдо бўлиб турадиган 30 метрлик «қотил тўлқинлар» сабабдир. Биринчи бундай тўлқинлар фақатгина 1997 йилда қайд этилган. Олимларнинг сўзларига қараганда, улар йўқ жойдан пайдо бўлиши мумкин ва жуда катта зарар етказувчи кучга эга, ҳаттоки энг катта кемалар ҳам бунга қаршилик кўрсата олмайди.
Саутгемптон университети ходимлари ўз назарияларини синаб кўриш учун 1918 йилда Бермуд учбурчагида ғойиб бўлган USS Cyclops улкан кемасининг моделини яратишди. Унинг ҳалокатга учраши вақтида бортда 300 киши бўлган. Олимлар моделлаштириш ёрдамида «портловчи тўлқинлар» таъсирини яратишга муваффақ бўлдилар. Тадқиқотчиларнинг фикрича, айнан улар кеманинг чўкиб кетишига сабаб бўлган.
Мавзуга оид

14:18 / 01.03.2025
Олимлар Марсда қумли соҳилларга эга бўлган океан изларини топди

15:11 / 27.02.2025
Олимлар 1-тур диабетни бутунлай даволаш йўлини топди

17:02 / 26.02.2025
Олимлар 100 ёшга киришга ёрдам берувчи 10 та маҳсулотни маълум қилди

15:15 / 19.02.2025