Жузеппе Конте Италия бош вазири бўлишга рози бўлди

Фото: AP Photo/Alessandra Tarantino
Ҳуқуқшунос Жузеппе Конте Италия президенти Сержо Маттарелла билан учрашув давомида Италия ҳукуматига бошчилик қилишга розилик берди.
Конте вазирлар маҳкамаси таркибини тақдим қилган. Маълум қилинишича, янги бош вазирнинг қасамёд келтириш маросими 1 июнда бўлиб ўтади.
Конте аввалроқ бош вазир мандатини олган, бироқ президент вазирлар маҳкамасини тасдиқламагани сабабли ундан 27 майда воз кечганди.
Контенинг маълум қилишича, янги ҳукуматда 4 мартдаги парламент сайловларида ютган “5 юлдуз” ҳаракати” ва “Лига” партиялари раҳбарлари Маттео Сальвини ва Луижи Ди Майо бош вазир ўринбосарлари ва вазирлар лавозимларини эгаллайдилар. Сальвини ички ишлар вазири, Ди Майо меҳнат, ижтимоий сиёсат ва иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича вазир лавозимини эгаллайди.
Ҳукуматда иккита янги вазирлик – Жануб ишлари ва оила ҳамда имконияти чекланган одамлар ишлари бўйича вазирликларни ташкил этиш кўзда тутилган. Янги ҳукуматда ҳаммаси бўлиб 18 та вазирлик бўлади ва улардан 5 тасига аёл кишилар раҳбарлик қилади.
Мавзуга оид

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

19:21 / 20.02.2025
Италиялик журналистлар жосуслик дастури сабаб ҳукумат устидан прокуратурага шикоят қилди

00:09 / 20.02.2025
Google Италияга солиқ терговини ҳал этиш учун 340 млн доллар тўлайди

12:00 / 12.02.2025