Италиялик журналистлар жосуслик дастури сабаб ҳукумат устидан прокуратурага шикоят қилди
Маълум бўлишича, мамлакат махсус хизматлари Graphite жосуслик дастурий таъминоти орқали суриштирувлар билан шуғулланувчи журналистни кузатиб келган.

Фото: Getty images
Италия миллий журналистлар федерацияси (FIEG) мамлакат ҳукуматига нисбатан жиноят иши очишни талаб қилиб, Рим прокуратурасига шикоят киритди. Журналистлар касаба уюшмалари Италия ҳукумати ҳамда парламентини журналистлар ва ҳукумат танқидчиларига қарши Graphite жосуслик дастуридан фойдаланиш ҳақидаги сўровларига жавоб беришдан бош тортганликда айбламоқда.
Январ ойида Италия ОАВ мамлакат махсус хизматлари телефонларига Graphite ўрнатилган одамлар орасида суриштирувлар билан шуғулланувчи журналист Франческо Канчеллато ҳам борлиги ҳақида хабар берганди. Кейинроқ The Guardian ўз манбаларига таяниб Исроилнинг Paragon компанияси (Graphite’ни яратган) Италия ҳукумати дастурий таъминотдан фойдаланиш қоидаларини бузгани учун у билан шартномани бекор қилгани ҳақида ёзди. Парламент махсус хизматлари ўз фаолияти давомида дастурий таъминотдан фойдаланганини тан олган, бироқ журналистлар кузатувга олинганини рад этган.
Аммо FIEG бунга шубҳа билан қарамоқда. «Франческо Канчеллато ўзига нисбатан ушбу дастур қўлланган Италиядаги ягона журналист бўлганми? Ўйлашимизча, йўқ. Биз аниқлик хоҳлаймиз, биз журналистлар ўз ишини хавотирсиз бажаришларини истаймиз», — дейди касаба уюшмалари бош котиби Алессандра Константе.
FIEG жосуслик дастурий таъминотидан қайси идоралар ва қандай ҳолатларда фойдаланиши мумкинлигига оид маълумотлар очиқланишини талаб қилмоқда.
Мавзуга оид

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

08:14 / 04.03.2025
«Слідство.Інфо»: Асирликда ҳалок бўлган журналист Рошчина шафқатсизларча қийноққа солинган

00:09 / 20.02.2025
Google Италияга солиқ терговини ҳал этиш учун 340 млн доллар тўлайди

12:00 / 12.02.2025