82 яшар отахоннинг томорқасида 56 кило кўкнори экилгани аниқланди
Самарқанд вилоят ИИБ ходимлари 82 ёшли отахоннинг уйида сақланаётган 56 кг гиёҳвандлик воситасини аниқлади.
Вилоят ҳудудида ўтказилаётган «Қора дори–2018» тадбири давомида Иштихон тумани «Барлос» МФЙга қарашли Ҳасан-Ҳусан қишлоғида яшовчи, 1936 йилда туғилган фуқаро А.С.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалик томорқаси кўздан кечирилганида, яшаш уйини орқа томонидаги узумзорининг 33 кв.м майдонида жами 375 туп кўкнор гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги, шунингдек, яшаш уйи ва оғилхонасининг чордоқларида ёйиб, қуритилаётган жами 56 килограмм ўткир ҳидли, яшил рангли, «кўкнор» гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланди.


Мазкур ҳолат юзасидан Иштихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

13:52 / 09.03.2025
Самарқандда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

16:25 / 26.02.2025
Самарқанд вилоятида яна икки туман ҳокимлари ўзгарди

18:59 / 13.02.2025
Самарқандда автобус ағдарилиши оқибатида 22 киши жароҳатлангани маълум бўлди

16:11 / 06.02.2025