Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ойи билан муборакбод этди

Фото: Президент матбуот хизмати
Андижон вилояти Улуғнор тумани ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилояти ва туманлари ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Давлатимиз раҳбари сўзининг бошида барчани Рамазон ойи кириб келгани муносабати билан муборакбод этди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси президентининг матбуот хизмати.
«Мамлакатимиз мусулмонларини, азиз халқимизни Муборак Рамазон ойи билан чин юракдан табриклайман. Рўзадорларга сиҳат-саломатлик, сабр-қаноат тилайман. Яратгандан барча савоб ишларимизни ўз даргоҳида қабул қилишини, юртимизга файзу барака ёғдиришини сўраймиз», — деган Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид

10:32 / 01.03.2025
Саида Мирзиёева Рамазон ойи муносабати билан ўзбекистонликларни табриклади

22:08 / 28.02.2025
Шавкат Мирзиёев Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

17:09 / 28.02.2025
Ўзбекистон бўйлаб 1700 дан ортиқ масжидда хатми Қуръон ўқилади

16:59 / 28.02.2025