Falcon 9 ракетаси 10 та алоқа сунъий йўлдоши билан коинотга учирилди

Фото: AP Photo/Terry Renna
SpaceX компанияси 30 мартда Falcon 9 ракетасини 10 та Iridium NEXT телекоммуникация сунъий йўлдоши билан фазога учирди.
Парвоз Ванденберг базасидан АҚШнинг ғарбий соҳили вақти бўйича соат 7:13да амалга оширилган. Ракетанинг биринчи поғонасидан такроран фойдаланилган, у 2017 йил октябрда Iridium NEXT сунъий йўлдошларини коинотга учиришда қўлланган. Бу гал поғона сақланиб қолинмайдиган бўлди.
Парвоз бир кун аввал амалга оширилиши керак бўлган, бироқ сунъий йўлдошлардан биридаги муаммо сабабли қолдирилган.
Iridium NEXT сунъий йўлдошлари Iridium Communications компаниясига тегишли. Бу компания халқаро мобил алоқа оператори бўлиб, Виржиния штатида жойлашган. Компания Thales Alenia Space компанияси билан 81 та Iridium NEXT сунъий йўлдошини йиғиб, синовдан ўтказиш вазифасини ўз олдига қўйган.
Бу сунъий йўлдошлардан 75 тасини учириш SpaceX’га топширилган. Бу сунъий йўлдошлар 2018 йил ўрталаригача орбитада жойлаштирилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид

17:53 / 07.03.2025
Starship ракетаси кетма-кет иккинчи марта синов пайтида портлади

21:59 / 24.02.2025
NASA ва SpaceX хавфли астероидларни кузатувчи телескопни учиради

16:20 / 02.02.2025
SpaceX ракетаси Starlink учун 22 та сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқди

18:21 / 30.01.2025