Туркия разведкаси Косовода Гуленнинг тарафдорларини қўлга олди

Фото: aa.com.tr
Туркиянинг миллий разведка ташкилоти ходимлари Косовода ушбу мамлакат разведка хизмати кўмагида турк мухолифи Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотининг (FETO) 6 нафар аъзосини қўлга олиб, Туркияга етказди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Туркияга разведка самолётида Жихан Ўзкан, Каҳрамон Демирез, Ҳасан Ҳусайн Гунакан, Мустафо Эрдем, Осман Каракая ва Юсуф Карабин исмли шахслар етказилган. Уларнинг барчаси Туркия суд органларига топширилган.
Анқаранинг версиясига кўра, қўлга олинганлар Болқон давлатларида фаолият юритиб, FETO тарафдорларининг Туркиядан Европа давлатлари ва АҚШга қочишларини ташкиллаштирган.
Мавзуга оид

13:08 / 10.02.2025
Косоводаги сайловларда бош вазир Куртининг ҳукмрон партияси ғалаба қозонди

10:44 / 17.11.2024
Миллатлар лигасида форс-мажор. Венгрия мураббийи ҳушини йўқотди, Руминия ва Косово ўйинида сиёсий можаро

22:30 / 02.08.2024
Шимолий Македонияда Косово президенти билан можароли вазият содир бўлди

08:50 / 17.07.2024