Bloomberg: Дональд Трамп россиялик дипломатларни АҚШдан чиқариб юборишга тайёр

Фото: Bloomberg
АҚШ президенти Дональд Трамп Скрипал иши туфайли россиялик дипломатларни АҚШдан чиқариб юборишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда хабар берди.
Унда айтилишича, президент фақат Европадаги ҳамкасблари ҳам шундай қарор қабул қилишини кутиб турибди. Bloomberg мухбирининг хабарига кўра, Трамп ушбу қарорини душанба куни оммага расман эълон қилиши кутилмоқда.
Агентлик манбасига кўра, «Дональд Трамп жума куни ушбу масалани мамлакат Молия вазири Стивен Мнучин, АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Ҳантсман, Савдо вазири Уилбур Росс, Адлия вазири Жефф Сешнс, Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис ва Миллий разведка директори Дэниел Коутс билан муҳокама этди».
АҚШ Оқ уй матбуот котиби Раж Шаҳ айни пайтда «АҚШ ушбу масалани муҳокама этишда Буюк Британия тарафида» эканини аниқ ифода этган.
Мавзуга оид

01:48
Трамп Яман ҳусийларига қарши ҳарбий амалиёт бошлашни буюрди

22:27 / 15.03.2025
Европа Иттифоқи ҳарбий разведка учун сунъий йўлдош тармоғини яратиши мумкин

22:01 / 15.03.2025
Трамп «Озодлик радиоси» ва «Америка Овози» радиосини назорат қилувчи агентликни қисқартирмоқчи

18:18 / 15.03.2025