ЕИ етакчилари Скрипаль ишида Россиянинг қўли борлигини тан олишди

Дональд Туск/Фото: Reuters
Европа иттифоқи етакчилари Буюк Британиянинг Скрипаль иши бўйича позициясига қўшилишди. Унга кўра, Россия, катта эҳтимол билан, Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалга уюштирилган ҳужум учун масъул экани айтилади. Бу ҳақда Еврокенгаш раҳбари Дональд Туск маълум қилди.
«Еврокенгаш Бирлашган Қироллик ҳукуматининг Россия Солсберидаги ҳужум учун масъул экани ҳақидаги позициясига қўшилади. Бунга бошқа ҳеч қандай изоҳ ҳам йўқдир», - дея ёзган у твиттердаги саҳифасида.
Аввалроқ, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Россия бутун Европа учун таҳдид саналиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид

21:59 / 15.03.2025
Зеленский Курск областида жанглар давом этаётганини айтди

18:18 / 15.03.2025
Уиткофф Путин билан учрашиш учун 8 соат кутгани айтилди

14:34 / 15.03.2025
Хитой, Россия ва Эрон барча ноқонуний санкцияларни бекор қилишга чақирди

11:40 / 15.03.2025