Эрдўған Африн бўйича янги баёнот берди

Фото: Habertürk
Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Суриядаги Африн маркази ўраб олинган, Туркия қўшинлари у ерга исталган пайтда кириши мумкин.
«Бизнинг мақсад – Африн. Ҳаммаси бўлиб 3171 жангари нейтрал ҳолатга келтирилди. Африн маркази ўраб олинган. Биз марказга исталган пайтда киришга тайёрмиз», - дея президентнинг сўзларини келтирган Habertürk.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Суриянинг Афринида мамлакат қуролли кучлари томонидан ўтказилаётган амалиёт майга қадар якунланиши ҳақида маълум қилганди.