Ёлғон хабар: «Kun.uz» сайтига туҳмат қилинди
Ижтимоий тармоқда гўёки «Kun.uz» сайти 1 март куни «Марказий банк 8-март хотин-қизлар байрами муносабати билан банк пластик картасидан фойдаланувчи барча аёлларга энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида пул мукофоти тарқатиши» ҳақидаги хабарни бергани муҳокама қилинмоқда.
«Kun.uz» шуни маълум қиладики, сайтда бундай хабар берилмаган, қўлда ясалган линкнинг сайтга алоқаси йўқ.
Сайтдаги хабарлар линклари қуйидаги скриншотдагидек кўринишида бўлади, линкда сарлавҳадаги сўзлар чизиқча билан ажралган.
Марказий банк билан боғланган линкда эса бундай эмаслиги кўриниб турибди.
«Kun.uz» сайти таҳририяти ўз ўқувчилари ва интернетнинг бошқа барча фойдаланувчиларидан сайтга туҳмат қилганларнинг сўзларига ишонмасликни, бу ёлғон тарқалишида иштирок этмасликни сўрайди.
Мавзуга оид

18:43 / 05.03.2025
Кредит олишни ўзига тақиқлаш имконини берувчи қонун қабул қилинди

17:22 / 05.03.2025
Ўзбекистон январда энг кўп олтин сотиб олган давлатга айланди

16:49 / 27.02.2025
25 йил олдинги 100 минг сўм ҳозир қанчага тенг? – МБ инфляция калкуляторини ишга туширди

12:29 / 14.02.2025