Денгиз тубида 65 йил аввал фалокатга учраган самолёт топилди

Фото: pinterest.com
Туркиянинг қидирув-қутқарув сув ости кемаси денгиз тубида 65 йил аввал фалокатга учраган йўловчи самолётини топди. Топилган самолёт моторидан ташқари деярли шикастланмаган.
Воқеа 65 йил аввал Туркиянинг Қизилада ороли яқинида юз берган. Фалокатга Air France авиакомпаниясининг Париждан Теҳронга тунги рейсни амалга ошираётган самолёти учраган.
Ўшанда 32 йўловчи ва экипажнинг 8 аъзоси омон қолган, 4 киши ҳалок бўлган. Самолёт сардори техник носозлик сабабли фавқулодда қўнишни амалга оширишга мажбур бўлган. Сардорга зулмат тунда ҳозирда ҳам фаолият юритадиган маёқнинг чироқлари мўлжал бўлиб хизмат қилган. Қизиғи, йўловчиларнинг ҳаётини сақлаб қолган маёқ француз архитектори томондан қурилган бўлган.
Сув ости кемаси самолётни замонавий қурилмалар ёрдамида 250 метрга яқин чуқурликда аниқлаган. Таъкидланишича, ушбу қурилмалар 3000 метргача чуқурликдаги объектларни аниқлай олади.
Мавзуга оид

08:58 / 10.03.2025
Германия Трамп F-35 самолётларини «ўчириб қўйиши» мумкинлигидан хавотирда

13:58 / 07.03.2025
Австралияда ўсмир ўқотар қурол билан самолёт бортига яширинча чиқди

15:24 / 02.03.2025
Douglas, Boeing, Airbus ва Ту-154 – Фуқаро авиацияси тарихида уриб туширилган самолётлар

10:51 / 28.02.2025