Давлат органлари ва хусусий сектор ҳамкорлиги механизмлари муҳокама қилинди

Фото: KUN.UZ
26 январь куни Халқаро ҳамкорлик марказида Маслаҳатлашув кенгашининг "Ўзбекистон Республикасида Давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги (ДХСҲ) механизмларини қўллаш" мавзуидаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қатор вазирликлар, халқаро ташкилотлар ва хорижий компаниялар вакиллари иштирок этишди.
KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, йиғилишда ҳуқуқшунослик фанлари доктори, Ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш марказининг директори Шамиль Асьянов, ЕИнинг Қозоғистондаги ваколатхонаси катта менежери Илья Новиков, Centil компаниясининг Ўзбекистондаги ҳамкори У.Арипжанов ва бошқалар сўзга чиқиб, Ўзбекистон қонунчилигида Давлат-хусусий сектор ҳамкорлигининг фуқаролик-ҳуқуқий аспектлари, инфратузилмавий чекловларни олиш, мамлакатда ДХСҲ лойиҳаларини амалга оширишнинг амалий механизмларини йўлга қўйиш каби масалаларда фикр билдириб, зарур тавсиялар билан бўлишишди.

Шунингдек, қатор ваколатли мутахассислар, шу жумладан хорижий экспертлар ҳам давлат органлари ва бизнес-ҳамжамияти ўртасидаги тизимли мулоқотни йўлга қўйишга доир тажрибалари билан ўртоқлашишди. Халқаро тузилмалар вакиллари энг яхши жаҳон тажрибалари мисолида ўз тавсияларини беришди.
Таъкидлаш жоизки, "Давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси Ўзбекистонда ДХСҲ механизмини йўлга қўйишдаги биринчи қадам бўлди.
Мавзуга оид

14:52 / 03.03.2025
Иқтисодиётда хусусий секторнинг роли янада оширилади

12:00 / 08.02.2025
30 га яқин давлат хизмати хусусий секторга берилади

14:20 / 18.01.2025
Ўзбекистон экспортда хусусий сектор улушини 60 фоизгача ошириш ниятида

13:52 / 21.12.2024