Қибрай учун иссиқлик энергиясининг янги тарифи тасдиқланди

Фото: Ўзбекэнерго
Ўзбекистон Молия вазирлиги 29 декабрь куни Тошкент ИЭСнинг пойтахт вилояти Қибрай тумани учун ишлаб чиқарилаётган иссиқлик энергиясига янги тарифни тасдиқлади. У 2018 йил 20 январдан кучга киради. Бу ҳақда Газета.uz хабар тарқатди.
«Иссиқлик манбаи» корхонасидан ташқари, барча истеъмолчилар, жумладан улгуржи истеъмолчи-қайта тақсимловчилар учун иссиқ сув ва буғ учун янги тариф 1 Гкал учун 62600 сўм (жорий тариф — 57520 сўм) этиб белгиланди. «Иссиқлик манбаи» корхонаси учун тариф ўзгаришсиз қолади – 1 Гкал учун 57520 сўм. Тариф ҚҚСни ўз ичига олади.
29 декабрда тасдиқланган янги тарифлар кучга кириши муносабати билан 2017 йил 4 августдаги тарифлар ўз кучини йўқотади.
Мавзуга оид

11:43 / 13.02.2025
Қибрайда қарийб 310 млн сўмлик газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона аниқланди

14:43 / 23.01.2025
Қибрайда 1,2 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

20:14 / 07.01.2025
Қибрайда дориларни электрон рецепт асосида бериш тизими синовдан ўтказилмоқда

09:26 / 10.12.2024