Жамият | 11:43 / 13.02.2025
1551
1 дақиқада ўқилади

Қибрайда қарийб 310 млн сўмлик газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона аниқланди 

Тошкент вилоятида 309,3 миллион сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона аниқланди. 

Фото: Ҳудудгазтаъминот

“Ҳудудгазтаъминот” хабар беришича, республиканинг барча ҳудудида табиий газ таъминотидаги ноқонуний ҳолатларни аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар давом эттирилмоқда. 

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида ўтказилган рейд жараёнида қонунбузилиш ҳолати фош этилди. 

Туманнинг “Обод” МФЙда яшовчи фуқаро М.Р. ўз хонадонида иссиқхона ташкил қилиб, лойиҳа-техник ҳужжатларини расмийлаштирмасдан, табиий газ қувурига газ ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри уланиб, зангори ёқилғидан ноқонуний фойдаланиб келган. 

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 309 миллион 348 минг сўмлик зарар аниқланди. Бу бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Мавзуга оид