«Барселона» яна бир трансфер масаласини ҳал қилди

Бразилиянинг «Палмейрас» клуби ҳимоячиси Йерри Мина қишки трансферлар вақтидаёқ «Барселона» футболчисига айланади. Бу ҳақда RAC1 радиостанцияси хабар тарқатди.
Каталония радиоси берган маълумотга кўра, клублар 23 ёшли Минанинг трансферини 12 миллион евро эвазига амалга ошириш бўйича келишиб олган.
Колумбиялик футболчи чоршанба куни «Барса»нинг янги аъзоси сифатида таништирилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни «Барселона» қишки трансферлар вақтидаги илк трансферини амалга ошириб, Коутиньони ўз сафига қўшиб олганди.
Мавзуга оид

10:50 / 09.03.2025
«Сити» муҳим ўйинда ютқазди, «Барселона»да фожиа. Кун ўйинлари

03:05 / 06.03.2025
«ПСЖ» «Ливерпул»га аламли тарзда ютқазди, «Барса» 10 киши бўлиб ғалаба қозонди

13:10 / 03.03.2025
«Барселона»дан яна голлар ёмғири, «МЮ»да яна мағлубият. Кун ўйинлари

11:29 / 26.02.2025