Google HTC бизнесининг бир қисмини 1,1 млрд. долларга харид қилмоқда

Фото: Reuters
Американинг Google корпорацияси Тайваннинг смартфонлар ва планшетлар ишлаб чиқарувчиси – HTC бизнесининг бир қисмини 1,1 млрд. долларга харид қилмоқда. Бу ҳақда AFP HTC’га таяниб хабар берди. Келишув молиявий идоралар томонидан маъқулланганидан сўнг, 2018 йилнинг бошида якунига етказилиши режалаштирилган.
Аввалроқ Google HTC’нинг смартфонлар ишлаб чиқариш бўйича бўлинмаларини харид қилиш ниятида экани хабар берилганди. HTC корпорацияси активларининг эҳтимолий сотилиши ҳақида август ойи охирида, унча яхши бўлмаган молиявий кўрсаткичлар ва савдолар фонида турли миш-мишлар тарқалганди.
HTC 2016 йилда 12,6 млн. смартфон сотди, бу 2015 йилга қараганда 24 фоизга камдир.
Мавзуга оид

00:09 / 20.02.2025
Google Италияга солиқ терговини ҳал этиш учун 340 млн доллар тўлайди

17:34 / 29.01.2025
Россия Googleʼга белгилаган жарималар миқдори 2 дуодециллион рублга яқинлашди

20:19 / 28.01.2025
Google ўз хариталарида Мексика кўрфази номини Америка кўрфазига ўзгартиради

01:35 / 15.01.2025