Расман. «Реал» Иско билан шартномани узайтирди
Иско «Реал» билан янги шартномани имзолади. Бу ҳақда «қаймоқранглилар» жамоаси матбуот хизмати хабар тарқатди.
Футболчи билан янги шартнома 2022 йилга қадар амалда бўлади. 25 ёшли футболчига 700 млн евро миқдорида бадал пули белгиланган.
Исконинг амалдаги шартномаси муддати 2017/18 йилги мавсум сўнгига қадар эди.
Иско Мадрид клубида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган вақт ичида у жамоа учун 197 ўйин ўтказиб, 34 гол урган ва 46 голга узатма берган.
Мавзуга оид

13:53 / 10.03.2025
«Реал» «Барса»га етиб олди, «Рома»да ғалабали серия. Кун ўйинлари

12:16 / 05.03.2025
Мадрид дербисида шедевр голлар, «Арсенал»да рекорд ҳисоб. ЕЧЛда кун ўйинлари

12:30 / 02.03.2025
«Реал»да сенсацион мағлубият, «Сити» кубок ютмоқчи. Кун ўйинлари

12:56 / 24.02.2025