Мексика қирғоқларида янги пўртана пайдо бўлди

Фото: AP
Мексиканинг жанубий қирғоқларида «Макс» тропик пўртанаси пайдо бўлди. Бу ҳақда Associated Press АҚШ довуллар бўйича Миллий марказига асосан хабар қилмоқда.
Аниқлик киритилишича, пўртана Акапулькодан 185 километр жануби-ғарбда пайдо бўлган.
Мамлакат ҳукумати қирғоқнинг пўртана ўтадиган қисмида истиқомат қилувчи аҳолини у яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантирди.
Бироқ, «Макс» жиддий зарар келтирмаслиги кутилмоқда.
Аввалроқ Мексиканинг Қуйи Калифорния штатига ёпирилган «Лидия» тропик пўртанаси оқибатида камида тўрт киши, жумладан бир бола ҳалок бўлгани хабар берилганди.
Мавзуга оид

17:39
Мексикада автобуслар иштирокидаги иккита ЙТҲда 25 киши ҳалок бўлди

20:40 / 01.03.2025
АҚШ Трамп талаблари бажарилмаса, Мексикага «ҳарбий ҳаракатлар» билан таҳдид қилди

17:00 / 28.02.2025
Мексика наркобарон Рафаэл Каро Кинтерони АҚШга экстрадиция қилди

23:08 / 26.02.2025