БАА мьянмалик қочқинларга инсонпарварлик ёрдами жўнатди
БАА Мьянмадан Бангладешга ўтиб олган қочқинлар учун тезкор инсонпарварлик ёрдами юборди. Унинг қиймати 700 минг доллардан ортиқ, деб хабар бермоқда WAM агентлиги.
Инсонпарварлик ёрдами БАА вице-президенти ва бош вазири шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактумнинг буйруғига кўра юборилди.
Гуманитар юкларга эга самолётни жўнатиш ишлари БМТнинг қочқинлар иши бўйича Агентлиги томонидан олиб борилди. Хабар қилинишича, юк 1671 оиладан бўлган 8355 қочқин ўртасида тақсимланади.
Аввалроқ Ўзбекистон Мьянмадаги роҳингяларга гуманитар ёрдам кўрсатиши хабар берилганди.
Мавзуга оид

09:21 / 07.03.2025
Ливитт: Украинларнинг қочқинлик мақомидан маҳрум этилиши ҳақидаги хабар - фейк

16:33 / 24.02.2025
Дубай валиаҳд шаҳзодаси дунёдаги энг баланд бинодан парашютда сакради

18:10 / 03.02.2025
Reuters: Путин ва Трамп Саудия Арабистони ёки БААда учрашиши мумкин

09:28 / 28.01.2025