«Оскар» совриндори Мюррэй Лернер ҳаётдан кўз юмди

«Оскар» мукофоти совриндори, ҳужжатли фильмлар режиссёри Мюррэй Лернер ҳаётдан кўз юмди. Variety шу ҳақида хабар берди.
Лернер 90 ёшда ўзининг Нью-Йоркдаги уйида вафот этди. Ўлим сабаби сифатида буйраклар соҳасидаги муаммолар келтирилган.
Мюррэй Лернер мусиқий картиналари билан машҳур. У Боб Дилан, Жими Хендрикс, The Doors гуруҳининг чиқишларини тасвирга олган.
Режиссёр «Маодан Моцартгача: Исаак Стэрн Хитойда» фильми учун нуфузли «Оскар» мукофотини қўлга киритган.
Лернернинг дўсти ва продюсер Мартин Льюис уни "замонамизнинг энг етук мусиқий ҳужжатли фильмлар яратувчиси" сифатида эътироф этди.
Мавзуга оид

10:08 / 17.01.2025
Америкалик режиссёр Дэвид Линч вафот этди

16:36 / 30.12.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши миллионлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда

08:11 / 14.12.2024
Канадада ҳар йигирманчи ўлимга эвтаназия сабаб бўлмоқда

18:47 / 04.12.2024