«Барселона» раҳбариятига қарши имзо йиғиш бошланди

Фото: AFP
«Барселона» президентлиги учун собиқ номзодлардан бири Аугусти Бенедито Жозеп Бартомеу бошчилигидаги каталонияликларнинг бугунги раҳбариятига қарши ишончсизлик вотуми эълон қилиш учун имзо тўпламоқда. Бу ҳақда Маrca нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, Бенедито бугун клуб офисига келган ва бунинг учун зарур бўлган ҳужжатларни тўплаб кетган.
Ишончсизлик вотуми жорий қилиш учун Бенедитога 16 минг имзо йиғиши керак бўлади. У бу ишни «Барселона»нинг уй учрашувлари бўлган «Эспаньол», «Ювентус» ва «Эйбар»га қарши ўйинларда амалга оширишни кўзлаб турибди.
«Бартомеу истеъфога чиқиши керак. Жамоада содир бўлаётган барча воқеалар унинг измидан чиқиб кетди. У бошқарув назоратини бутунлай йўқотиб қўйди. Ҳозирда клубнинг бошқарув тизимида жиддий инқироз кузатилмоқда.
Ўйлашимча, камида 40 ёки 50 клуб аъзолари бу борада бизни қўллаб-қувватлашга тайёр бўлиб турибди», – дея таъкидлаган Бенедито.
Мавзуга оид

10:50 / 09.03.2025
«Сити» муҳим ўйинда ютқазди, «Барселона»да фожиа. Кун ўйинлари

03:05 / 06.03.2025
«ПСЖ» «Ливерпул»га аламли тарзда ютқазди, «Барса» 10 киши бўлиб ғалаба қозонди

13:10 / 03.03.2025
«Барселона»дан яна голлар ёмғири, «МЮ»да яна мағлубият. Кун ўйинлари

11:29 / 26.02.2025