Самолёт ўриндиғи ўрнатилган 68 йиллик “Москвич”га миллион рубль сўралди

Фото: auto.ru
Омсклик Алексей Назаров тўлиқ реставрация қилинган, 1949 йилда ишлаб чиқарилган 400-сериядаги “Москвич”ини сотувга қўйди. Назаров машинани тиклашда ҳаттоки самолёт деталларидан фойдаланди. Жумладан, автомобилга Ту-154 cамолёти ўриндиғи ўрнатилган. Машина бир миллион рублга сотилиши Auto.ru сайтида эълон қилинган.
“Оригинал “Москвич”да ҳеч нарса, жумладан печка бўлмаган. Мен бу “Москвич”ни унда хоҳ қиш, хоҳ исталган об-ҳавода юриш учун яратдим. Бу тўғрироғи гибриддир. Унда кўплаб совет машиналари деталлари бор. Ҳаттоки самолёт ва вертолёт деталлари ҳам қўлланган. Мисол учун, салондаги ўриндиқлар Ту-154’ники”, деб айтган Назаров “НГС Омск” нашрига.

Эълонда машинага ВАЗ-2103’нинг 81 от кучига эга двигатели ўрнатилгани кўрсатилган. Машина узатмалар қутиси 5 поғонали. Бундан ташқари, машинада USB ва AUX разъёмларига эга мультимедиа тизими мавжуд.

Назаровнинг таъкидлашича, автомобилларни тиклаш унинг хоббисидир. У бу машинани ўғлини тўйини ўтказиш учун сотишга қарор қилган.

Мавзуга оид

08:58 / 10.03.2025
Германия Трамп F-35 самолётларини «ўчириб қўйиши» мумкинлигидан хавотирда

13:58 / 07.03.2025
Австралияда ўсмир ўқотар қурол билан самолёт бортига яширинча чиқди

15:24 / 02.03.2025
Douglas, Boeing, Airbus ва Ту-154 – Фуқаро авиацияси тарихида уриб туширилган самолётлар

10:51 / 28.02.2025