Ҳалабда 120 нафар жангари қуролини топширди

Фото: РИА "Новости"
Суриянинг Ҳалаб вилоятида 120 кишидан иборат жангарилар гуруҳи қуролини топширди ва ҳукуматга таслим бўлди. Бу ҳақда РИА Новости манбага асосан хабар берди.
«Ҳалаб вилояти, 1-рақамли кескинликдан холи ҳудуддан ноқонуний жиноий тўдаларнинг 120 иштирокчиси чиқариб олинди. Бу САР назорати остида бўлган ҳудудга Россия ҳарбий полицияси ҳамроҳлигида амалга оширилди», - дея маълум қилган манба.
Унинг таъкидлашича, жангарилар хавфсизлик қўмитасига йўналтирилган, у ерда махсус комиссия амнистия масаласини кўриб чиқади.
Аввалроқ Сурия армияси Ҳалабни ИШИДдан буткул озод қилгани хабар берилганди.