«Тоттенҳэм» АПЛга қайтган «Ньюкасл»ни мағлубиятга учратди

«Тоттенҳэм» АПЛнинг биринчи турида «Ньюкасл Юнайтед»ни мағлубиятга учратди. Ньюкасл-апон-Тайн шаҳридаги «Сент-Жеймс Парк — Спортс Директ Арена» стадионида кечган учрашув «шпорлар» жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Шу тариқа «Ньюкасл» дивизионга қайтишини мағлубият билан бошлади.
Иккинчи бўлим бошида «қарғалар» камчилик бўлиб қолди: Жонжо Шелвига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилди. 61-дақиқада Деле Алли «Тоттенҳэм»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 9 дақиқа ўтиб Бен Дэвис ҳисобдаги фарқни иккитага етказди.
Премьер-лига
1-тур
«Ньюкасл» – «Тоттенҳэм» 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 61 Алли, 0:2 – 70 Дэвис.
«Ньюкасл» – Эллиот, Лежен (Мбемба, 34), Дамметт (Ласселс, 7), Манкильо, Кларк, Шелви, Хэйден, Ритчи, Атсу, Перес, Гэйл (Мерино, 76).
«Тоттенҳэм» – Льорис, Вертонген, Дэвис, Уокер-Питерс, Алдервейрелд, Дайер, Дембеле (Уинкс, 90), Алли (Ваньяма, 82), Сиссоко (Сон Хын Мин, 58), Эриксен, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Кейн (31), Ритчи (52), Дэвис (86).
Четлатиш: Шелви (48).
Мавзуга оид

11:45 / 27.12.2024
Ҳоланд пеналтидан ҳам гол уролмади, «Челси» камбэк қурбони. АПЛда Boxing day

11:34 / 30.09.2024
Мадрид дербисида тўполон, «МЮ» йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари

13:45 / 08.04.2024
Туркияда антиқа финал, Шомуродов ғалабага ҳисса қўшди. Европада кун ўйинлари

12:16 / 04.02.2024