Хамес янги рақобатчи туфайли «Реал»дан кетишга қарор қилди

«Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ўзига янги клуб ахтаришни бошлади.
As хабарига кўра, колумбиялик бу футболчи«Реал»ни тарк этиши аниқ. Унинг трансфери яқин кунларда содир бўлади. Хамес мадридликлар жамоаси билан АҚШдаги турнега бормайди.
«Реал» президенти Флорентино Перес Хамес қолишини истаган, аммо футболчининг ўзи жамоага Дани Себальос келаётгани туфайли кетиш ҳақида узил-кесил қарор қабул қилган.
Хамесга «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «ПСЖ» клубларидан қизиқиш мавжуд. «Реал» уни 70 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
Мавзуга оид

13:53 / 10.03.2025
«Реал» «Барса»га етиб олди, «Рома»да ғалабали серия. Кун ўйинлари

12:16 / 05.03.2025
Мадрид дербисида шедевр голлар, «Арсенал»да рекорд ҳисоб. ЕЧЛда кун ўйинлари

12:30 / 02.03.2025
«Реал»да сенсацион мағлубият, «Сити» кубок ютмоқчи. Кун ўйинлари

12:56 / 24.02.2025