Ўзбекистонда Миллий медиа кенгаш ташкил этилди

Фото: "Кун"
2017 йил 29 май куни Тошкентда Миллий медиа кенгашнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда вазирлик ва давлат идоралари вакиллари, телерадиокомпаниялар, кабел ва рақамли ахборот узатиш платформалари, халқаро ташкилотлар, реклама агентликлари иштирок этишди.
Тақдимот давомида спикерлар Миллий медиа кенгашнинг мақсад ва вазифалари, шунингдек, медиа соҳадаги ислоҳотлар билан таништириб ўтишди.
Маълум бўлишича, Миллий медиа кенгаш томонидан Ўзбекистонда телевидение аудиториясини ўлчаш тизими ташкил этилади ва рейтинг “Kantar TNS” компанияси томонидан олиб борилади.
Миллий медиа кенгаш раиси Равшан Жўраев телевизион ўлчов тизими амалга оширилганидан сўнг икки йил давомида телевидение бозори ҳажми икки баробарга ошишига ишонч билдирди.
Мавзуга оид

19:20 / 22.01.2025
Атиги 99,000 сўмлик обуна эвазига мобилография, СММ, шахсий бренд ва контентга оид фойдали дарслар!

17:27 / 11.08.2024
Марказий Осиёнинг умумий телеканали ташкил этилиши мумкин

23:13 / 17.07.2024
«Сўнгги вақтларда фейк ва дезинформацияларнинг сони ортиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз» — Комил Алламжонов

09:31 / 09.11.2023