«Сўнгги вақтларда фейк ва дезинформацияларнинг сони ортиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз» — Комил Алламжонов
Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов 17 июл куни давлат, нодавлат теле- ва радиоканаллар ҳамда бошқа ОАВ раҳбарлари билан учрашди.

Фото: Telegram/Komil Allamjonov
Учрашувда теле- ва радиоканаллар, умуман ОАВ ва медиатармоқлар олдидаги долзарб муаммолар, янги трендлар, матбуотнинг яқин келажакдаги ҳолати, шунингдек, миллий контент яратиш ишлари муҳокама қилинди. Носоғлом медиа муҳитини ўзгартириш, хусусан, соҳада қонунчиликни такомиллаштириш, журналист этикасини тартибга солиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
«Сўнгги вақтларда ОАВ ва медиа вакиллари ўз фаолиятларида сенсацион материалларга урғу бераётганлиги, таъбни хира қилувчи турли нохуш вазиятлар, шу жумладан, қотиллик, ўлим билан боғлиқ ҳодисаларни бўрттириб кўрсатиш тенденцияси кузатилмоқда.
Қолаверса, ижтимоий тармоқларда, матбуотда фейк ва дезинформацияларнинг сони ортиб бораётганлигига ҳам гувоҳ бўляпмиз.
Шу нуқтаи назардан, бу каби носоғлом медиа муҳитни ўзгартириш, хусусан, соҳада қонунчиликни такомиллаштириш, журналист этикасини тартибга солиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди», деб ёзди Комил Алламжонов.
Мавзуга оид

20:53 / 26.02.2025
“Бу фақат менгамас, ҳамма журналистга отилган тош” - Анора Содиқованинг Мирсаид Ҳайдаровга нисбатан даъвоси бўйича суд ёпиқ ўтадиган бўлди

15:04 / 21.02.2025
Комил Алламжоновнинг ёрдамчилари Олий судда оқланди

14:36 / 12.02.2025
«5 ой ичида ўзимдан ўтгани ўзимга, энг яқинларимга аён» — Комил Алламжонов

14:16 / 12.02.2025