«Пахтакор» клуби президенти ўзгарди

Фото: pakhtakor.uz
«Пахтакор» футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар рўй берди.
Жамоа расмий сайтида маълум қилинишича, бугун «Пахтакор» клубида раҳбарияти таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Клуб Вице-президенти сифатида фаолият олиб борган Шодиев Бобур Қобулович клуб президенти этиб тайинланган. Клуб бош директори лавозимида ишлаб келган Аҳматджонов Умид Маҳаматджанович клуб вице-президенти лавозимини эгаллаган. Адисман Дмитрий Александрович «Пахтакор» клуби бош директори бўлган.
Бунгача клуб президенти сифатида фаолият юритган Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов эндиликда клуб фахрий президенти ҳисобланади.
Мавзуга оид

03:09
«Пахтакор» «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, Элит ОЧЛни тарк этди

23:19 / 04.03.2025
Элит ОЧЛ. «Пахтакор» нимчоракфинал дастлабки ўйинида «Ал Ҳилол»ни мағлуб этди

02:13 / 18.02.2025
«Пахтакор» — Элит ОЧЛ 1/8 финалида

21:13 / 17.02.2025