Спорт | 03:09
10527
2 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, Элит ОЧЛни тарк этди

Фото: Tribuna.uz

Элит Осиё Чемпионлар Лигаси нимчоракфиналининг жавоб баҳсида «Пахтакор» Риёдда «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. 

Саудиянинг яна бир клуби «Ал Аҳли» ҳам чоракфинал йўлланмасини қўлга киритди. 

Элит ОЧЛ. 1/8 финал
Жавоб ўйинлари. 11 март

Ал Ҳилол — Пахтакор 4:0
Голлар:
Ал Ями (31), Малком (40), Салим Ад Довсари (51, пеналти), Носир Ад Довсари (90+2). 
Ал Ҳилол — Буну, Ал Ями, Ат Тамбакти, Кулибали (Халифа Ад Довсари, 81), Ал Ҳарби (Лоди, 74), Невеш, Канно, Кайо Сезар (Ал Ғаннам, 89), Малком (Ал Ҳамдан, 89), Салим Ад Довсари, Маркос Леонардо (Носир Ад Довсари, 74)
Пахтакор — Жонатан, Ҳожиакбар Алижонов, Абдулла Абдуллаев, Шаҳзод Азмиддинов, Умар Адҳамзода (Дилшод Саитов, 86), Жонатан Лукка, Абдурауф Бўриев, Достон Ҳамдамов (Башар Ресан, 46)., Фламарион (Отабек Жўрақўзиев, 86), Диёр Холматов (Иброҳим Иброҳимов, 67), Брайан Риаскос (Игор Сергеев, 46). 
Огоҳлантиришлар: Ҳамдамов (36), Ал Ҳарби (59). 
Биринчи ўйин — 0:1.

Ал Аҳли — Ар Райян 2:0
Голлар:
Маҳрез (77, 83). 
Биринчи ўйин — 3:1.

Мавзуга оид