Москва-Бангкок рейсидаги фавқулодда вазият оқибатлари видеоси пайдо бўлди
Интернетда "Аэрофлот" авиакомпаниясининг Москва-Бангкок рейсини амалга оширган самолётининг кучли турбулентлик зонасига тушишидан кейин самолёт ичидаги ҳолат тасвирланган видео пайдо бўлди.
Видеода ўриндиқлар орасидаги йўлакларда одамлар ётганини, ҳаммаёқ алғов-далғов, буюмлар сочилиб ётганини кўриш мумкин. Баъзи одамлар ўз жойларида ўтирибдилар.
Россиянинг Таиланддаги элчихонаси маълумотларига кўра, фавқулодда вазият оқибатида 27 киши жароҳат олган, улардан 24 нафари россияликлар. Жароҳатланганлар қўл-оёқ, умуртқа суяклари синиши, лат ейиш жароҳатлари олганлар. Улар шифохоналарга етказилганлар.
"Аэрофлот" маълумотларига кўра, воқеа самолёт қўнишидан 40 дақиқа олдин юз берган. Метеорологик локатор турбулентлик яқинлашаётганини қайд қила олмаслиги сабабли, экипажда йўловчиларни ўз жойларини эгаллашлари кераклигини айтиш имконияти бўлмаган. Самолёт Москва вақти билан соат 3:38да Бангкок аэропортига қўнган.
Мавзуга оид

08:58 / 10.03.2025
Германия Трамп F-35 самолётларини «ўчириб қўйиши» мумкинлигидан хавотирда

13:58 / 07.03.2025
Австралияда ўсмир ўқотар қурол билан самолёт бортига яширинча чиқди

15:24 / 02.03.2025
Douglas, Boeing, Airbus ва Ту-154 – Фуқаро авиацияси тарихида уриб туширилган самолётлар

10:51 / 28.02.2025