Покистонда теракт, 6 киши қурбон бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида худкуш террорчи ўзини портлатиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, уларнинг 4 нафари ҳарбийлар. Шунингдек, теракт оқибатида 22 киши жароҳатланган.
Geo TV телеканали хабарига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 07:15да шаҳарнинг жануби-шарқий қисмида рўй берган. Теракт нишонида аҳоли сонини рўйхатга олиш билан банд бўлган ҳарбийлар эди.
Махсус хизматлар маълумотларига кўра, ушбу теракт мотоциклда ҳаракатланган худкуш томонидан содир этилган.
Ҳозирча ҳеч бир ташкилот ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Мавзуга оид

23:45 / 07.03.2025
АҚШда қўлга олинган шахс «Крокус»даги терактга алоқадор эканини тан олди

18:53 / 05.03.2025
Трамп афғонистонлик «Бош террорчи» ҳибсга олинганини эълон қилди

12:56 / 25.02.2025
Лаҳор ва Карачида Ўзбекистон савдо вакиллари офиси ташкил этилади

22:37 / 22.02.2025