Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Крокус» терактидаги айбланувчилар яна бир ҳужум тайёрлагани айтилмоқда
Гап теракт ижрочиларини қурол билан таъминлашда айбланаётган уч нафар шахс ҳақида кетмоқда.

Фото: Сергей Булкин/ ТАСС
Москва яқинидаги «Крокус Сити Холл»да содир этилган теракт иши бўйича айбланувчиларнинг уч нафари Доғистоннинг Каспийск шаҳрида яна бир ҳужумни режалаштирган, деб ёзди «ТАСС» иш материалларига таяниб.
Қайд қилинишича, гап теракт ижрочиларини қурол билан таъминлашда айбланаётган уч нафар шахс ҳақида кетмоқда.
«2023 йил ноябридан 2024 йил 16 мартигача бўлган даврда [айбланувчилар] камида иккита Калашников автомати, Макаров тўппончаси ва улар учун ўқ-дориларни ноқонуний сотиб олган, олиб ўтган ва сақлаган», дейилади ҳужжатларда. Улар концерт залидаги воқеалардан сўнг (2024 йил 24-27 март) қўлбола портловчи модда ясаган ва Каспийск шаҳри қирғоғида теракт уюштиришни режалаштирган.
ТАСС хабарига кўра, бу уч нафар айбланувчи 31 март куни Доғистоннинг турли вилоятларида ўтказилган махсус операция давомида қўлга олинган. Ҳозир улар Москвада ҳибсда сақланмоқда.
«Крокус»даги теракт ишида жами 27 нафар айбланувчи бор, деди Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин. Тергов февраль ойи бошида якунланди.
2024 йил 22 март куни тўрт нафар қуролланган шахс концерт залига бостириб кириб, томошабинларга қарата ўқ узди ва бинога ўт қўйди. 140 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди, 550 нафардан ортиғи жароҳат олди. «Крокус» биноси бутунлай ёниб кетди. Тергов маълумотларига кўра, терактни содир этганлар Тожикистоннинг тўрт фуқароси: Муҳаммадсобир Файзов, Далержон Мирзоев, Саидакром Ражабализода ва Шамсидин Фаридуни.
«Крокус»даги теракт бўйича суд жараёни март ойи охирида бошланиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Айрим темирйўл ходимларининг иш вақти режими тартибга солинди
Ўзбекистон | 13:48
-
Павел Дуров Россияда Telegram офиси очилишини рад этди
Жаҳон | 13:47
-
Ўзбекистонда 6 ойда 872 минг киши ўз меҳнат фаолиятини қонунийлаштирди
Ўзбекистон | 13:25
-
АҚШ билан «мега келишув» қилаётган Зеленский, Ироқда кучли ёнғин ва Эронга янги дедлайн тайёрлаётган Ғарб – кун дайжести
Жаҳон | 13:14
Мавзуга оид

13:47
Павел Дуров Россияда Telegram офиси очилишини рад этди

12:55
Путин Россияда хорижий дастурий таъминотни қисқартириш йўлини топишни буюрди

11:41
Россияда - ёлланма аскарларни фронтга юборишнинг янги схемаси

08:41