Ҳусни Муборак уйига қайтди
Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак 21 март куни Қоҳирадаги ҳарбий госпитални тарк этди ва уйига қайтди. Бу ҳақда унинг оиласига яқин манбаларга асосланган ҳолда "Йоум7" нашри хабар тарқатди.
Нашр хабарига кўра, уни махсус тиббиёт автомобилида Гелиполис туманидаги уйига етказишган. Унга рафиқаси Сюзан Сабет ҳамда ўғли Жамол ҳамроҳлик қилган.
2 март куни Миср суди Ҳусни Муборакни 2011 йилги исён вақтида намойишчиларнинг ўлимида айбдор эмас деб топганди.
14 март куни Миср Бош прокуратураси суднинг қарорини маъқуллади.
Муборак 2011 йилнинг 28 февраль куни, катта халқ норозилиги фонида ўз истеъфоси ҳақида эълон қилганидан сўнг уй қамоғига жойлаштирилганди.
89 ёшли Муборак умумий ҳисобда 3 йилни қамоқхона ва касалхонада ўртасида ўтказди. Собиқ президент яна уч йил Қоҳиранинг Маади туманидаги ҳарбий госпиталда бўлган.
Ҳусни Муборакнинг адвокати мижозини оқловчи муҳим далилини келтирди
Мавзуга оид

16:33 / 12.03.2025
Сурхондарёда боласини сотмоқчи бўлган аёл 3 йилга қамалди: 6 бола ва ногирон эр қаровсиз қолди

11:53 / 10.03.2025
Озодликдан маҳрум қилинган 20 минг киши, 4 баробарга ошган талон-торожлар – жиноятчилик статистикаси

19:28 / 06.03.2025
Суд фаолиятига аралашганлар учун жавобгарлик қаттиқ бўлади

10:12 / 28.02.2025