«ВКонтакте» ҳамжамиятларга пул ўтказиш тизимини йўлга қўйди

«ВКонтакте» фойдаланувчиларга ҳамжамиятларга пул ўтказишга рухсат берди. Ўтказмаларни гуруҳлар маъмурлари ва муҳаррирлари қабул қилиши мумкин. Бу ҳақида ижтимоий тармоқнинг матбуот хизматига асосланиб, TJ нашри хабар берди.
Ҳамжамиятларга пул ўтказиш фойдаланувчилар ўртасидаги ўтказмалардан тубдан фарқ қилмайди. Пулларни илова шаклида шахсий хабарларга қўшиш мумкин. Агар маблағ беш кун давомида йўлланган фойдаланувчи томонидан қабул қилинмаса, у эгасига қайтарилади.
"Биз «ВКонтакте» ҳамжамиятлар базасида краудфандинг учун асос платформани ишга туширяпмиз. Эндиликда ҳар қандай ҳамжамият ўз иштирокчилари ёрдамида у ёки бу жамоавий лойиҳани молиялаштириши мумкин.
Шу тариқа, инди-мусиқачилар альбом ёзиш учун зарур маблағни йиғишлари мумкин бўлади, "Мойчечак" турар-жой комплекси уюшмаси аъзолари эса - ҳовлидаги велосипед тураргоҳига".
Юрий Иванов, «ВКонтакте» электрон коммерцияси директори
Пул ўтказмалари ҳамжамиятнинг маъмурлари ёки муҳаррирлари томонидан қабул қилиниши мумкин, шунингдек улар ўтказмалар тарихидан ҳам хабардор бўлишади. Аниқлик киритилишича, фойдаланувчилар ўртасидаги ўтказмалардаги каби Mastercard ва Maestro'дан пул йўлланганда комиссия тўлови олинмайди, Visa карталари учун эса комиссия тўлови 1 фоизни (камида 40 рубль) ташкил қилади.
«ВКонтакте»да фойдаланувчилар ўртасидаги пул ўтказмалари тизими 2016 йилнинг декабрь ойида йўлга қўйилган. Ўтказмаларнинг минимал суммаси - 100 рублни, максимал сумма эса 75 минг рублни ташкил қилади.
Мавзуга оид

16:28 / 20.01.2025
2024 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми қарийб 15 млрд долларга етди

19:59 / 18.12.2024
Ўзбек мигранти: у ватанига олтин экспортидан ҳам кўпроқ фойда келтиряпти

15:35 / 30.11.2024
Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми кескин ошди. Трансфертларнинг асосий қисми қайси мамлакатлардан келган?

17:09 / 07.11.2024