Франциялик қиз ва унинг 1679та сигири
Кимдир маркалар, бошқалар эса тангалар йиғишни ёқтиради. Франция шимолидаги Сент-Омер шаҳрилик Эмелин Дюотуда ўзгача хобби бор – сигирлар тасвирланган барча нарсани йиғади.
25 ёшли қизнинг коллекциясидан 1679 нусха ўрин олган бўлиб, ундан нафақат юмшоқ ўйинчоқлар, балки муқовасида сигир тасвири туширилган пишлоқ, китоблар, музлатгичга ёпиштириладиган махсус магнитли белгилар ҳам бор. La Voix du Nord’нинг таъкидлашича, сигирлар бўйича рекорд АҚШлик коллекция йиғувчисига тегишли, аммо Эмелинда ҳам бундай экспонатлар бутунбошли хонани эгаллаган.
Кун.uz франциялик қизнинг ноодатий хоббиси тасвирланган суратларни эътиборингизга ҳавола этади.
Мавзуга оид

20:14 / 10.03.2025
Шавкат Мирзиёев 11 март куни давлат ташрифи билан Францияга боради

23:34 / 07.03.2025
Франция разведкасининг собиқ бошлиғи миллиардер Бернар Арнога ёрдам бергани учун тўрт йилга қамалди

21:24 / 07.03.2025
Украина биринчи марта Франциянинг Mirage қирувчи самолётларидан фойдаланди

04:48 / 06.03.2025