Тошкент аэропортида ёнида патронлар бўлган исроиллик собиқ ҳарбий ушланди

Тошкент аэропортида юклари орасида патронлар бор бўлган шахс қўлга олинди. Исроилдаги IzRus порталида хабар қилинишича, у Исроил мудофаа армияси – САХАЛда аскарлик муддатини якунлаб, Таиландга дам олишга кетаётган исроиллик аскар бўлган.
Тошкентдан транзит орқали учмоқчи бўлган бу собиқ аскарнинг юклари самолётга ўтириши арафасида текширилганда ундан 13та ўқ топилган.
У айни вақтда Тошкент аэропортининг вақтинчалик сақлаш изоляторида сақланмоқда. Исроилнинг Ўзбекистондаги консули қўлга олинган фуқаро ҳолидан хабар олган.
Воқеа юзасидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Исроил ТИВ ҳибсга олинган аскарга ёрдам кўрсатишга уринмоқда», дейилган хабарда.
Мавзуга оид

10:27 / 10.03.2025
Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди

20:44 / 09.03.2025
Ҳамбург аэропорти иш ташлашлар сабаб бутунлай фаолиятини тўхтатиб қўйди

17:10 / 07.03.2025
Олмаотада эркак пичоқ билан аэропорт ходимига ташланди. Уни танишини кузатгани келган шахс зарарсизлантирди

23:43 / 27.02.2025