BBC томошабинларини репортёрлардан бири лол қолдирди

Фото: Daily Mirror
BBC North America мухбири Жон Сопел Оқ уйдан тайёрлаган лавҳасида ўзи билиб-билмай томошабинларни таажжубга солиб қўйди, деб ёзмоқда Daily Mirror нашри.
Ўша лавҳада Сопел қўлларини фаол қимирлатади. Кутилмаганда унинг қўлида қўлқоп пайдо бўлади. Ижтимоий тармоқларнинг айрим фойдаланувчилари бунга диққат қаратиб, уни "сеҳрли томоша" деб ҳазил қилишган.
"Жон Сопел бўш вақтлари кўзбойлаш билан пул топадими?", — деб мурожаат қилади Рассел Жойс.
"Сопелнинг бундай ҳолатлар учун дублёри бор, шекилли?", — дейди Нил Баунесс.
Сопелнинг ўзи бу ҳолатга ойдинлик киритар экан, аслида нима бўлганини тушунтириб берган. Унинг сўзларига кўра, у бир неча сонияга блокланиб қолган телефонини бармоқ изи билан очиш мақсадида қўлқопини олиб турган, кейин яна кийган.
"Менга Трампнинг битта гапи керак эди. Телефоним блокланиб қолганини билгач, тезда қўлқопни ечиб, телефонни фаоллаштирдим", — деган журналист ва одамлар уни сеҳргар деб ўйлашганидан хурсанд бўлганини айтган.
Мавзуга оид

15:42 / 28.01.2025
BBC Ўзбекистонни 2025 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 25 та манзил рўйхатига киритди

00:50 / 18.01.2025
Apple янгиланган iOSʼдан сунъий интеллект асосида ишлайдиган функциясини ўчириб қўйди

20:47 / 09.08.2024
BBC ҳибсга олинган бошловчисидан 200 минг фунт маошини қайтаришни талаб қилди

11:24 / 20.02.2024