Қотил энага Бобоқулова мажбурий даволанишга жўнатилди

Ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулова мажбурий даволанишга жўнатилди. У Москва шаҳрида тўрт ёшли қизчани ўлдирган.
Шу тариқа, суднинг 2016 йил 24 ноябридаги қарори қонуний кучга кирди, деб хабар берди "Интерфакс" Москва прокуратураси расмий вакили Елена Россохинага асосан. Энага Россия ҳудудида жойлашган махсус типдаги руҳий станционар муассасаларидан бирига жўнатилган. Суд қарори прокурор илтимосномасидан сўнг қабул қилинди. У айбланувчининг психологик- руҳий экспертизаси натижаларига таянган.
Бобоқулова тўрт ёшли қизчанинг қотиллигида, квартирани ёқиб юбориш ва портлаш ҳақида ёлғон хабар беришда айбдор деб топилди.
Шафқатсиз қотиллик ўтган йилнинг февраль ойида содир бўлганди. Ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулова қизчанинг ота-онаси тўнғич фарзандини олиб, уйдан кетишини пойлаб, 4 ёшли қизни ўлдириб, квартирани ёқиб юборган ва кўчага чиқиб кетган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аёл 20 дақиқача вақт кўчада қизчанинг танасидан жудо қилинган калласини ушлаб, ўзи билан ўзи суҳбатлашган ва йўловчилар ҳамда полиция ходимларига таҳдид қилган. Қотилни метрога тушиш жойида қўлга олишга муваффақ бўлишган.
Маълум бўлишича, Бобоқуловага 1999 йилда “шизофрения” ташхиси қўйилган, 2002 йилда эса у ўзини тажовузкор тутиб, турли овозларни эшита бошлаган. Аёл Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонасида ҳам даволанган.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда 10 дан ортиқ машинани уриб кетган Gentra'да бўлган 3 киши қамалди
Жамият | 10:28
-
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:06
-
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Қозоғистонга ташриф буюради
Жаҳон | 10:02
-
Хитой ўз манфаатларини бузадиган давлатларни қатъий огоҳлантирди
Жаҳон | 09:43
Мавзуга оид

10:30 / 23.03.2021
Гулчеҳра Бобоқулова мажбурий даволанишдан сўнг Россиядан чиқариб юборилади - ОАВ

17:54 / 24.11.2016
Ўзбекистонлик қотил-энага жиноий жавобгарликдан озод қилинди

18:37 / 28.10.2016
Гулчеҳра Бобоқулова ўзини Ўзбекистонга қайтаришларини сўради

20:57 / 28.07.2016