Торонто аэропортида икки йўловчи самолёт тўқнашиб кетди

Канаданинг Торонто шаҳридаги Пирсон аэропорти ҳудудида иккита йўловчи самолёти тўқнашиб кетди. Бу ҳақда CTV хабар тарқатган.
Хабарда бу ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар борлиги ҳақида маълумот йўқ. Йўловчилар бир неча соат давомида аэропорт терминалида парвозга чиқишни кутиб қолишига тўғри келган.
Бу ҳодиса Pakistan International Airlines ва Air France авиакомпанияларига тегишли самолётлар иштирокида рўй берган.
Қайд этилишча, покистонликлар самолёти ҳаракатлана туриб, жойида турган французлар самолётига урилиб кетган.
Мавзуга оид

00:15 / 21.02.2025
Торонтода қўниш вақтида ағдарилиб кетган самолёт йўловчиларига 30 минг доллардан пул таклиф қилинди

08:23 / 18.02.2025
Торонтода йўловчи самолёти қўнаётганда ағдарилиб кетди

11:46 / 17.12.2021
Air France – KLM алянси 100та Airbus самолётини буюртирди

13:56 / 10.05.2020