ОАВ: Исроилда ёнғинларни уюштирганлар ҳибсга олинди

Фото: Ariel Schalit/AP
Исроил полицияси мамлакатнинг бир нечта шаҳарларидаги турар жой мавзеларида ёнғинларни уюштирган 22 кишини ҳибсга олди, деб хабар бермоқда ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда The New York Times нашри.
Jerusalem Post нашри маълумотларига кўра, 26 ноябрда Биньямин округидаги Халамиш посёлкасидаги кўп қаватли уйларга ўт қўйишга алоқадор бўлганлиги текширилаётган икки киши қўлга олинган.
Посёлкада ёнғин 25 ноябрда кечки пайт юзага келган ва эртасига эрталаб 22 ўт ўчирувчи бригада томонидан тарқалиши тўхтатилган. Айни вақтда ёнғиннинг асосий ўчоқлари бартараф этилган.
Ҳаммаси бўлиб 15 та уй ёниб кетган ва 22 та иншоотга зарар етган. Азият чеккан мавзелар аҳолиси эвакуация қилинган. Ёнғин оқибатида 4 киши жароҳат олган, улар шифохонага етказилган.
Исроил ҳуқуқ-тартибот муассасалари мамлакатнинг бир неча аҳоли пунктларида 24 ноябрда бошланган ёнғинларни батафсил тергов қилмоқда.
Мавзуга оид

12:25 / 10.03.2025
Исроил Ғазога электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

21:58 / 09.03.2025
Исроил Ғазо бўйича музокараларни давом эттириш учун Доҳага делегация юборади

18:20 / 07.03.2025
ҲАМАС Исроил ҳарбий ҳаракатлар бошласа, гаровга олинганларни ўлдириш билан таҳдид қилди

12:50 / 06.03.2025