Ҳиндистондаги поезд ҳалокати қурбонлари сони ортиб бормоқда

Фото: EPA
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида поезднинг ҳалокатга учраши қурбонлари сони 123 кишини ташкил қилмоқда. Маҳаллий нашрларда ёзилишича, фожиа оқибатида яраланганлар сони 200 нафардан ортган.
Бундан аввалги хабарларда 90 киши ҳалок бўлгани билдирилган эди.
Канпур шаҳридан 100 километр нарида Индор-Патна экспрессининг 14 вагони рельслардан чиқиб кетди. Воқеа маҳаллий вақт билан соат 3:00да рўй бергани боис йўловчиларнинг кўпчилиги ухлаётган эди.
Ҳиндистон йўл вазири Суреш Прабху бу ҳодиса бўйича синчиковлик билан текширувлар олиб борилиши, айбдорлар топилиб жазоланиши ҳақида маълум қилган. У шунингдек, қурбонларнинг оилаларига 350 минг рупийдан (5,2 минг доллар) бир марталик мукофотлар, жароҳатланганларга эса 50 минг рупийдан (735 доллар) берилиши ҳақида билдирган. Шунингдек, ҳодиса рўй берган штат учун ҳам молиявий кўмак ажратилади.
Аҳолиси 1,2 млрд киши бўлган Ҳиндистонда темир йўл энг оммавий транспорт воситаси ҳисобланади ва ҳар куни мамлакатдаги темир йўллар 20 миллион нафарга яқин кишини ўз манзилига етказади.
Мавзуга оид

11:06
Тошкент - Бухоро йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатновлари йўлга қўйилади

15:10 / 05.03.2025
“Биз ҳайвон эмасмиз-ку” – “Ўзтемирйўллар”нинг поездига чиққан йўловчилар вагон ҳолатидан шикоят қилишмоқда

15:23 / 01.03.2025
Грецияда йирик поезд авариясининг икки йиллиги муносабати билан намойишлар бўлиб ўтди

16:16 / 16.02.2025