Burger King Собчакнинг ўғлига ажойиб исм таклиф қилди

Фото: © RIA
Burger King фаст-фуд ресторанлари тармоғи бугун, 18 ноябрь куни оналик бахтига эришган телебошловчи Ксения Собчакка реклама ҳамкорлигини таклиф этди. Унга кўра, Ксения пул мукофоти эвазига ўз ўғлини Кинго деб номлаши керак бўлади. Бу ҳақида Lenta.ru нашрида маълум қилинди.
"Ёш ота-она ўз фарзандига Кинго исмини беради, компания эса бола вояга етгунга қадар ҳар йили унга 100 миллион рубль тақдим этади", - дейишди Burger King'да.
"Кинго сўзини "кичик қирол", деб таржима қилиш мумкин. Кинго Собчак ёки Кинго Виторган - эшитилиши ажойиб", - қўшимча қилинди компанияда.
18 ноябрь, жума куни Ксения Собчак Москва вилоятидаги "Лапино" туғруқхонасида ўғил фарзандни дунёга келтирди. Маълумотларга кўра, она ва боланинг аҳволи яхши.
Мавзуга оид

16:15 / 27.01.2025
Краснодарда учта ресторан ёқиб юборилди. Полиция Украинани айбламоқда

23:48 / 14.12.2024
Гуржистондаги ресторандан 12 кишининг жасади топилди

20:02 / 31.10.2024
Ишдан бўшатилган ходим яширин равишда Disney ресторанларидаги менюларни ўзгартириб қўйди

12:48 / 21.10.2024