Рубик кубигини йиғиш бўйича янги дунё рекорди ўрнатилди (видео)

Фото: Daily Mail
Голландияда истиқомат қилувчи Матс Валк Индонезиядаги Jawa Timur Open 2016 чемпионатида Рубик кубигини йиғиш тезлиги бўйича янги дунё рекордини ўрнатди. Daily Mail нашри шу ҳақида маълум қилди.
20 ёшли Валк кубикни йиғишга 4,74 сония сарфлади. Бу натижа аввалги дунё рекордчиси - америкалик Лукас Эттер тезлигига қараганда 0,164 сонияга камдир.
Бундан аввал - 2013 йилда ҳам голландиялик бу йигит рекорд натижага эришганди. Ўшанда у Рубик кубигини 5,55 сонияда йиғишга муваффақ бўлганди.
2016 йилнинг февралида америкалик иқтисодчи Адам Бир томонидан яратилган робот кубикни атиги 0,887 сонияда йиға олган.
Мавзуга оид

13:04 / 04.03.2025
Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам

11:56 / 06.02.2025
Японияда рекорд даражада қор: бир киши ҳалок бўлди, ўнга яқин одам жароҳатланди

00:00 / 02.01.2025
БААда дронлар ёрдамида уюштирилган шоуда иккита рекорд ўрнатилди

08:30 / 04.12.2024