Жаҳон | 00:46 / 05.11.2016
5081
2 дақиқада ўқилади

Иорданияда ҳалок бўлган америкалик ҳарбийлар сони 3 нафарга етди

Пентагонда Иордания пойтахти Амман яқинидаги машғулот базасида юз берган воқеа оқибатида ҳалок бўлган америкалик ҳарбийлар сони 3 нафаргача ошгани тасдиқланди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, база қўриқлаш хизмати билан чиққан низода жиддий жароҳатлар олган икки нафар америкалик ҳарбий инструктор ҳалок бўлган. 

"АҚШнинг уч нафар ҳарбийси Иорданиядаги воқеа оқибатида ҳалок бўлди. Икки яраланган ҳарбий Аммандаги шифохонага етказилганлар ва у ерда жон берганлар", деб айтдилар Пентагон вакиллари ва дастлаб бир ҳарбий ҳалок бўлгани, икки ҳарбий яралангани маълум қилинганини қўшимча қилишди. 

Воқеа Ал-Жафр аҳоли пунктидаги ҳарбий базада юз берган. Маълумотларга кўра, америкалик инструкторлар бўлган автомобиль база қўриқлаш хизматининг тўхташ талабига бўйсунмай, база ҳудудига кирмоқчи бўлган. Шундан кейин томонлар орасида отишма чиққан. Отишмада бир нафар иорданиялик зобит ҳам яраланган.  

 

Мавзуга оид