Қирғизистон президенти Бишкекка етиб келди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Москвадан Бишкекка етиб келди. Бу ҳақда Атамбаев девонида маълум қилинди.
"Давлат раҳбари самолёти бугун Бишкекнинг Манас аэропортига қўнди", деб маълум қилинди хабарда. 1 октябрда Атамбаев Москвадаги шифохонада даволангандан кейин чиқариб юборилганди.
Атамбаев 23 сентябрдан Москвадаги Марказий клиник шифохонада даволаниш курсидан ўтган. Бунга Атамбаевнинг 19 сентябрда Истанбул аэропортида Нью-Йорк кетадиган самолётга ўтираётганда ўзини ёмон ҳис қилгани сабаб бўлган. Кейинроқ Атамбаевда юрак билан боғлиқ муаммолар аниқланган.
Мавзуга оид

17:25 / 06.03.2025
Москва аэропортида Uzbekistan Airways самолёти шикастланди

22:26 / 02.03.2025
Москва вилоятидаги савдо марказида отишма юз берди. Уч киши жароҳат олди

13:48 / 31.01.2025
Москвада "Роснано" топ-менежерлари ушланди

09:35 / 24.01.2025