Хитой Халқ банки мамлакат молиявий тизимига 30 миллиард доллар киритди

Хитой Халқ банки мамлакатнинг молиявий тизимига РЕПО акс операцияси орқали 200 миллиард юань (тахминан 30 миллиард доллар) киритди. Бу ҳақида РИА "Новости" маълум қилди.
Манбага кўра, банк 7 кун мухлат ва 2,25 фоизли даромад билан 120 миллиард юань қийматга эга операцияларни амалга оширган.
Бундан ташқари, Хитой Халқ банки мамлакатнинг молиявий тизимига РЕПО акс операцияси орқали 28 кун мухлат ва 2,55 фоизли даромад билан 80 миллиард юань тақдим этди.
Мавзуга оид

20:43 / 28.02.2025
Қўқонда банк ходимлари моддий ёрдам ва нафақа пулларини ўзлаштириб юборди

11:55 / 14.12.2024
Халқ банки коррупцияга қарши курашиш ва шаффофлик бўйича натижаларни эълон қилди

15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди

15:02 / 10.12.2024