Туркия армиясининг яна тўққизта танки Сурияга кирди

Суриянинг Жараблус шаҳри ҳудудидаги ИШИД террорчиларини йўқ қилишга йўналтирилган Америка-Туркия қўшма ҳарбий амалиёти доирасида, Туркиянинг камида 9та танки Сурия ҳудудига кирди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
«Шаҳарга йўл очишимиз учун кўпроқ техника керак. Бундан ташқари, бизда суриялик исёнчилар фойдаланиши мумкин бўлган зирхли техникалар ҳам бор. Бу каби техникаларни заруратга қараб, исёнчиларга етказиб беришимиз мумкин», — деб айтган турк мулозими.
Бундан аввал хабар қилинганидек, Туркия зарурат пайдо бўлса, Суриядаги ҳарбий кучлари сонини оширишини билдирган эди.
Мавзуга оид

21:40 / 11.03.2025
Сурия ҳукумати алавийлар исёнини бостирди

10:07 / 11.03.2025
Суриянинг янги ҳукумати курдлар билан келишув имзолади

17:50 / 10.03.2025
Сурияда алавийлар қирғини: аш-Шаръа айбдорларни жазолашга ваъда бермоқда

11:01 / 10.03.2025